Жамият

Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган "меҳмонлар" нобуд бўлди

30 август куни Тошкент аэропортида божхоначилар томонидан тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинганди.

Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган "меҳмонлар" нобуд бўлди

 

Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний олиб ўтилгани сабаб ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган тимсоҳ болалари ва буқаламундан 1 бош тимсоҳча ҳамда 6 бош буқаламун нобуд бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Тошкент аэропортида божхоначилар томонидан тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинганди. Ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган. Қўмита ходимлари Тошкент ҳайвонот боғига бориб, жониворларнинг ҳозирги ҳолатини текширган. Улар тимсоҳчалар ҳайвонот боғи экспозициясида ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола қилинаётганини кўрган.

 

«Ёввойи табиатдан ажратиб олингани сабабли тимсоҳ болаларининг барчаси ҳам бирдек хонаки шароитга мослашганича йўқ. Уларнинг айримлари мустақил равишда озиқлана олмаяпти. Шунингдек, ҳамон махсус карантинда сақланаётган буқаламунларнинг аҳволини ҳам яхши деб бўлмайди. Улар қутида мевалар орасида олиб келингани сабабли парвоз вақтида мевалар ичида сиқилиб қолиб, жиддий шикаст еган», — дейилади қўмита хабарида.

 

Оқибатда, ҳозирга келиб 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлган, ҳозирда улар утилизиацияга қадар махсус музлаткичда сақланмоқда.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон фаунасида Нил тимсоҳлари ва Яман буқаламунлари учрамаслиги сабабли улар мамлакат «Қизил китоб»ига киритилмаган. Аммо «Халқаро қизил китоб»идан жой олган. Шу сабабли Халқаро савдо қилиш конвенциясига мувофиқ йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларини республикага олиб киришда CITES махсус рухсатномаси керак.

 

«Бироқ Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, бундай рухсатнома олиш учун мурожаат келиб тушмаган. Жониворларнинг кейинги тақдири суд ҳукмига биноан ҳал бўлади», — дейилади хабарда.

 

Ҳолат юзасидан божхона органлари Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатган.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"