Жаҳон

Германия Россиядан газ сотиб олиб тўғри қилганми?

Сўз Меркель хонимга.

Германия Россиядан газ сотиб олиб тўғри қилганми?

 

 

 

Ангела Меркель Лиссабондаги чиқишида Россиядан газ сотиб олиш тўғрисидаги қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда AP хабар берди.

 

Собиқ канцлер бу қароридан афсусланмаслигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ҳатто совуқ уруш йилларида ҳам Россия ишончли етказиб берувчи бўлган.

 

“Ўша давр шароитида Россиядан газ ўтказгичлари орқали газ сотиб олиш тўғри бўлган. чунки бу дунёнинг бошқа чеккаларидан суюлтирилган газ импорт қилишдан арзонга тушган”, – деган Меркель.

 

Ангела Меркель 2005-2021 йилларда Германия ҳукуматига раҳбарлик қилган. Россия-Украина можароси фонида уни Москвадан газ сотиб олгани, “Шимолий оқим” газ ўтказгичлари қурилишига розилик билдиргани учун тез-тез танқид қилишмоқда. Хусусан, Польша президенти собиқ канцлерни Европага хиёнатда айблаганди.

 

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.