Жаҳон

Польша президенти Меркелни Европага душманликда айблади

Бу Германия собиқ канцлерининг “Шимолий Оқим-2” бўйича позицияси билан боғлиқ.

Польша президенти Меркелни Европага душманликда айблади

 

Ангела Меркель узоқ йиллар давомида “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳасини қўллаб-қувватлаши нотўғри бўлган. Бу ҳақда Польша президенти Анджей Дуда маълум қилди.

 

“ ‘Шимолий оқим-2’ номли газ лойиҳалари менинг Германияга нисбатан энг катта танбеҳларимдан бири. Биз доимий равишда Nord Stream соф иқтисодий лойиҳа эканини эшитиб келдик. Мен бу аргументга ҳеч қачон қўшилмаганман. 2021 йилда эса Байден ва Меркель ўртасида келишув имзоланди, унда Вашингтоннинг “Шимолий оқим-2” қарши эмаслиги акс этганди. Ўша куннинг ўзидаёқ Меркель Путинга қўнғироқ қилган. Буни нафақат бефарқлик, балки биз жойлашган Европа қисмига душманлик ҳам бўлиши мумкин”, — деган у.

 

“Шимолий оқим-2” тўлиқ қуриб битказилган бўлса-да, ишга туширилмади. Бунга Россиянинг “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олиши сабаб бўлди.

 

Аввалроқ Владимир Путин “Шимолий оқим-2”ни ишга туширишга тайёр эканини маълум қилганди.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Польша президенти Меркелни Европага душманликда айблади | Zamon.uz