Жамият

Расул Кушербаев Экология қўмитасидан норози

Олий Мажлис Сенати депутати қўмитадаги ишдан бўшатилган ходимлар ҳақида фикрларини билдирди.

Расул Кушербаев Экология қўмитасидан норози

 

Кушербаев Экология қўмитаси раиси ўринбосари бўлган Исломбек Боқижоновнинг йўналиши чиқиндиларни тартибга солиш бўлса-да, ўтган даврда улар билан дарахт кесишга қарши масалаларда кўп ишлагани, куни кеча эса улар бесабаб ишдан олинганини таъкидлаган. 

 

«Уларнинг ишдан кетишига сабаб ҳақида кўпчилик қатори мендаги тахмин ҳам айнан дарахткушлик воқеаларига боғланмоқда.

Мен Экоқўмитада табиатни севадиган одам ишлаши керак, деб ҳисоблайман ва Исломбек ака шундайлардан.

Охирги учрашувимизда чиқиндиларни бошқаришда давлат хусусий шерикликда ишлаш учун 50 дан ортиқ битимларни имзоланишига эришишганини айтганди. Инвестиция суммаси 1 триллион атрофида экан.

Тўғри, олдинда муаммолар кўп, бироқ бу енг шимариб ишлашнинг бошланиши эди.

Шунингдек, яқинда Чилонзор ва Учтепа туманларидаги дарахткушликда ҳам Исломбек ака жонбозлик кўрсатиб, қанча босим ва қийинчилик бўлмасин, фаолларни ёнида турганди. Ўшанда қўмитадан бошқа ҳеч ким келмаган.

Афсуски, кўпчилик айнан қийин, қалтис вазиятларда дарахт кесаётганларга қарши курашда негадир панада турарди, Исломбек ака эса аксинча ёнимизда бўлган.

Назаримда дарахткушликка қарши курашаётган, табиатни сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қилаётганлар ҳақида раҳбариятга нохолис маълумотлар киритилмоқда. Ва бу иш бошида дарахт кесилишидан манфаатдор томонлар бўлиши мумкин.

Агар шундай бўлса ҳолимизга вой ўртоқлар: ҳақиқий «яшил макон»ни тушимизда кўрамиз», — деб ёзган депутат.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида қурилиш ташкилоти томонидан 58 туп дарахтни кесиб ташлагани жамоатчилик фаолларининг норозиликларига сабаб бўлганди. Орадан нақд уч кун ўтиб Бош прокуратура "тилга кирган". Ташкилот муносабатига кўра, қурилиш ташкилоти раҳбарининг кесилган дарахтлар учун қарийб 800 миллион сўм бадал пули тўлаб берганини маълум қилган.

 

Кушербаев эса «дарахткесарлик»нинг айбдори фақат қурилиш ташкилоти раҳбари бўлмагани, балки туман ҳокими ва прокурорига ҳам тегишли чора кўриш зарурлигини таъкидлаган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.