Жамият

Пенсия тайинлаш бўйича янги янги низом тасдиқланди

Унда бир қанча қулайликлар яратилган.

Пенсия тайинлаш бўйича янги янги низом тасдиқланди

 

13 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Янги таҳрирда қабул қилинган низомга асосан пенсия тайинлаш ва тўлашда қуйидаги қулайликлар яратилди:

Шахс пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг расмий электрон почтасига (pension_uz@pfca.mf.uz)  мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Шахснинг аризаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилиши белгилаб ўтилди.

Шахснинг иш стажи ва ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлган тақдирда шахсдан қўшимча ҳужжатлар талаб қилмасдан ахборот тизимларидаги мавжуд маълумотлар асосида пенсиялар тайинланади ва  ҳисоблаб чиқилади.

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар ёки электрон меҳнат дафтарчасида тегишли маълумотлар бўлган тақдирда пенсия тайинлаш Комиссияси томонидан текшириш тўғрисида қарор қабул қилмаслик белгиланди.

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни яъни,  архив ёки ташкилотларга сўровномалар юбориш бўйича амалий ёрдам беради.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлими қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлигини ариза берувчига 5 кунлик  муддатда ёзма равишда ёки ариза берувчининг мобил телефон рақамига “СМС” хабарномани юборган ҳолда маълум қилиш жорий этилмоқда.

Пенсия жамғармаси бўлими шахсга ва/ёки ташкилот маъмуриятига пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) масалалари бўйича тушунтиришлар ҳамда маълумотлар бериши шартлиги белгиланди.

Пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид маълумот ва ахборотлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боради.

Ногиронлиги бўлган болани ўз қарамоғига олган оиланинг аъзоси ушбу ногиронлиги бўлган болага қараб турилган вақтини иш стажи сифатида ҳисобга олиш тартиби белгиланди.

Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия тизимидан, Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан ва фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан, Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди.

Электрон меҳнат дафтарчаси ҳам иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат сифатида ҳисобга олинади.

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар тўланиши керак бўлган ойнинг биринчи санаси узоқ муддатли дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келганида Молия вазирлигининг қарорига асосан аввалги ой якунига қадар муддатидан аввал пенсия, нафақа ва бошқа тўловларнинг тўлов қайдномаларини шакллантириш хуқуқи берилди.

Пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига вафот этган ой учун тўлиқ миқдорда тўланади.

Пенсионер вафот этган ойда унинг банк пластик картасига кирим қилинган маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилмайди.

Фуқаронинг хоҳишига кўра пенсиялар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.