Жамият

Ҳоким "ҳазиллашди": у аукционда ютишини кутмаганди

Ижтимоий тармоқларда Пискент туман ҳокими 1 триллионга ер сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳоким "ҳазиллашди": у аукционда ютишини кутмаганди

 

Ҳолат юзасидан туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев баёнот берди.

 

Амалдор ўз баёнотида ушбу аукционда қатнашиб, ер сотиб олганини инкор қилмаган.

 

«Ҳақиқатдан бу ҳолат бўлган. Қайси маънода, бугунги кунда ер бериш тартиби мутлақ ҳокимлардан олинган. Фақат шаффоф аукцион орқали ер берилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрь кунидаги 709-сонли қарори бўйича тартибга солинган.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонлари аукцион орқали ижарага берилмоқда. Хусусан, шу йил бўйича ғолиб бўлган инсонлар ердан олинадиган даромаднинг сарҳисобини қилмасдан, ўзлари эгалик қилишмоқда. Яъни, тадбиркорлар «А» ва «Б» блоклар бўйича берилган шартлар бўйича ғолибликни қўлга киритишмоқда. Агар туман ҳокимлари беш кун муддатда ижара шартномасини имзоламаса, дастур автоматлаштирилган тарзда ижара шартномасини имзоламоқда.

Пискент туманида ҳам бир нечта фуқаролар 100 миллиард, 250 миллиард, 1 триллион сўмга қишлоқ хўжалигидаги ер майдонларини ижарага олишмоқда.

Бу платформага нисбатан менда бироз ишончсизлик пайдо бўлди. Шуни синаб кўриш мақсадида аукционда қатнашиб, салкам 1 млрд сўмга Оҳангарон туманидаги 397 гектар ерни 30 йил муддатга ютиб олдим. Платформа тартиби бўйича беш кун ичида ижара шартномаси имзоланди. Ижара шартномасининг ер ҳаққи қисмида «қонунчиликда белгиланган муддатларда ва қийматларда ижара ҳаққи тўланади. Ер ижара солиғи сифатида белгиланади, деб қўйилган. Биз ғолиб бўлган ва аукционда қатнашаётган инсонларга «қўйилган суммани тўлайдими ёки тўламайдими», деган саволга аниқ ечимни айта олмаяпмиз. Шу масалани ўзимдан ўтказиш учун аукционда қатнашиб кўрдим. Лекин бундай резонанс беради деб ўйламаган эдим.

Мен олдин тадбиркорлик бўлган бўлсам-да, ҳозир тадбиркорлик билан шуғулланмайман. Қолаверса, чорвачилик мен учун бегона соҳа», — дея изоҳ берган ҳоким.

 

Раҳимжон Рихсиевнинг қўшимча қилишича, бу масала билан у бир нарсага эриша олдими ёки эриша олмадими, буни вақт кўрсатади.

 

«Лекин яна бир бор айтаман тадбиркорлик билан шуғулланиш хоҳиши менда мавжуд эмас. Ерни давлат захирасига қайтариб беришни таъминлайман. Бундан кейинги ҳолатларда белгиланган тартибда давлат идоралари билан музокаралар олиб бориб, иш юритаман», — дейди у.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"