Жамият

Икки хонанда қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган кафе катта жаримага тортилди

Хонандаларнинг 4 та қўшиғи ҳеч қандай тегишли шартнома тузилмаган ҳолда омма эътиборига ҳавола қилинган.

Икки хонанда қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган кафе катта жаримага тортилди

 

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти Андижон шаҳридаги умумий овқатланиш жойида жамият аъзолари ҳисобланган Хамдам Собиров ва Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги қўшиқлардан ҳеч қандай рухсатсиз ҳамда тегишли лицензия шартномасини тузмаган ҳолда фойдаланаётганлиги юзасидан вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилгани ҳақида хабар қилинганди.

 

 Мурожаатда  жамият хонандалар билан тузилган шартномаларга асосан ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқи объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқини Республики ҳудудида ҳимоя қилиши қайд қилинганди.

 

Мурожаатни кўриб чиқиш давомида ҳақиқатан ҳам Андижон шаҳрида фаолият юритувчи «М.С.П.» МЧЖ томонидан Хамдам Собиров ижросидаги «20 март», «Тентакчам» ҳамда Жалолиддин Аҳмадалиев ижросидаги «Жаноним», «Ёр биздан кетди» номли қўшиқлари ҳеч қандай рухсатсиз ва тегишли шартнома тузмаган ҳолда омма эътиборига етказилиб келинаётганлиги аниқланганди.

 

Ўрганиш юзасидан тадбиркорга юқорида қайд этилган қўшиқларни фойдаланадиган ижролар рўйхатидан (плейлист) ўчиришни сўраб, тақдимнома киритилганди. Шунингдек, жамият раҳбарига муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектларидан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланиш лозимлиги тушунтирилганди.

 

Шундан сўнг, Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига тадбиркордан хонандалар фойдасига товон пули ундириш ҳамда муаллифлик ҳуқуқини тиклаш ҳақида даъво аризаси киритган. Суд даъво аризани қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарлар Жалолиддин Аҳмадалиев ҳамда Ҳамдам Собировларга муаллифлик ҳуқуқини бузилиши натижасида келиб чиққан ҳар бирига 30 миллион сўмдан зарарни ундириш белгиланган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.