Жамият

Наманганда туман ХТБ мутахассиси ўзини осиб қўйди

Марҳум 29 ёшда бўлган.

Наманганда туман ХТБ мутахассиси ўзини осиб қўйди

 

Наманган вилоятининг Норин туманида турмуш ўртоғи қизлик уйига кетиб қолган фуқаро ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди. 

 

Норин туман ИИБ навбатчилик қисмининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 17:30 ларда Норин тумани “Катта Ўлмас” МФЙдаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Норин туман ХТБ мутахассиси бўлган фуқаро С.Х. (1993 йилда туғилган) яшаш хонадони қўйхонасининг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Унинг танасида тан жароҳатлари топилмаган.

 

Фуқаронинг бу ҳолатни содир этишига турмуш ўртоғи қизлик хонадонига кетиб қолганидан кейин руҳиятида содир бўлган салбий ўзгариш ҳамда оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлганлиги кўрсатилмоқда.

 

Туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлими томонидан тақдим этилган 93-сонли дастлабки маълумотномада марҳум С.Х.нинг ўлими – бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасидаги механик асфикциядан келиб чиққани, баданида бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани келтирилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.