Жаҳон

ISW: Путин ядро зарбасига эмас, узоқ давом этадиган низога тайёргарлик кўрмоқда

Россия Президентининг Украинадаги стратегияси тахмин қилинди.

ISW: Путин ядро зарбасига эмас, узоқ давом этадиган низога тайёргарлик кўрмоқда

 

Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) Украинадаги ҳарбий можаро юзасидан навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

 

Экспертларнинг тахминига кўра, Россия Президенти ядро зарбаларига эмас, оддий қуроллар билан узоққа чўзиладиган можарога тайёрланмоқда. Бундан ташқари, асосий эътибор Украинанинг босиб олинган ҳудудларини қўлда сақлаб қолиш ва янги ҳудудларни эгаллашга қаратилади.

 

Бунга Путин томонидан ўтказилган қисман ҳарбий сафарбарлик мисол бўла олади.

 

“Ушбу сафарбарлик унга ички сиёсатда қимматга тушди: юз минглаб одамлар бошқа давлатларга қочиб кетди, мисли кўрилмаган намойишлар бўлди ва Россия ҳарбий-сиёсий доираларининг кескин танқидлари кўпайди. Аммо агар Путинда можарони давом эттириш истаги бўлса, бу товонни тўлашдан маъно бор. У Украинага қўшимча кучлар жўнатиш зарурлигини англамоқда”, – деб қайд этган ҳисобот муаллифлари.

 

Уларнинг фикрича, Россия янги сафарбар қилинганлар билан мавжуд позицияларни сақлаб қолмоқчи. Баҳорда эса анча яхши тайёргарликдан ўтган кучлар билан янги ҳужумларни бошлаш мумкин бўлади.

 

Шу билан бирга Путин совуқ қиш айрим Европа давлатларининг Украинага берадиган ёрдамини қисқаришига олиб келишига умид қилаётгани тахмин қилинган.

 

.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"