Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Уни аэропортда Владимир Норов кутиб олди.

Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация Ўзбекистонфа ташриф билан келди.
Аэропортда меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 1-2 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Германия делегацияси Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги йирик корхоналарга ҳам ташриф буюради.







