Жаҳон

Ўрта Ер денгизи суви қизимоқда

Бу иссиқлик тўлқини бутун экотизимга таҳдид солиши айтилмоқда.

Ўрта Ер денгизи суви қизимоқда

 

Euronews.com хабарига кўра, Ўрта Ер денгизи ҳаддан ташқари исиб кетмоқда, олимлар бундай рекорд кўрсаткични биринчи марта қайд этишди. Ноябрь ойида сувнинг ҳарорати 23°C га етди, бу эса мавсумий меъёрларга нисбатан 5°C га юқори кўрсаткичдир.

 

Ушбу иссиқлик тўлқини бутун экотизимга таҳдид солади.

 

«Денгиз ҳайвонларининг баъзи турлари кўчиб кетади, айримлари эса умуман йўқолиб кетиши мумкин», — дейди океанолог Карина фон Шукман.

 

Ёзда Ўрта Ер денгизи ҳавзасида жазирама иссиқ бўлди, юқори ҳароратдан энг кўп Франция қирғоқлари зарар кўрди. Денгиз шунчалик иссиқки, баъзи денгиз ўсимликлари нобуд бўлмоқда. Олимлар вазият фақат ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда. Ўртача глобал ҳароратнинг кўтарилиши, иссиқлик тўлқинлари ва денгиз ҳароратининг кўтарилиши интенсивлиги ва частотаси ортиб бормоқда.

 

Глобал исиш ва иқлим ўзгариши йил сайин кучайиб бормоқда. Денгиздаги иссиқлик тўлқинлари қуруқликдаги об-ҳавонинг исиши туфайли юзага келади ва иқлим ўзгариши билан улар тез-тез ва узоқ давом этади.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.