Жамият

Ҳокимлик биноси ёнида икки номаълум шахс қуролдан осмонга қарата ўқ узди

Улар ўзлари кўрган видеоларга тақлид қилмоқчи бўлганини таъкидлаган.

Ҳокимлик биноси ёнида икки номаълум шахс қуролдан осмонга қарата ўқ узди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти ҳокимлиги биноси олдида юзига ниқоб таққан икки номаълум шахс осмонга қарата қуролдан ўқ узгани акс этган видеолар тарқалди.

 

Маълум қилинишича, мазкур видео август ойида тасвирга олинган бўлиб, 7 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

 

Аниқлик киритилишича, Навоий шаҳар ИИБ жиноят-қидирув бўлими ҳамда профилактика инспекторлари томонидан жамоат тартибини бузган шахслар қўлга олинган.

 

Қўлга олинганларнинг бирини таъкидлашича, уларни ҳеч қандай ёмон мақдсади бўлмаган. Улар ўзлари кўрган видеоларга тақлид қилмоқчи бўлган. Қилган ишлари бундай оқибатларга олиб келишини ўйламаган.

 

“Маска таққан билан топа олишмайди деб ўйлагандим. Лекин бу бир кунга ҳам бормади. Қилган ишимдан афсусдаман”, — дейди улардан бири.

 

Қайд этилишича, ашёвий далил сифатида олинган қурол ўйинчоқ экани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"