Жаҳон

Россия Херсондан чекинади

Шаҳар 3 март куни эгаллаб олинганди.

Россия Херсондан чекинади

 

Россия Херсондаги қўшинларини Днепрнинг чап қирғоғига эвакуация қилади. Мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинадаги рус қўшинлари қўмондони Сергей Суровикинга шу мазмунда топшириқ берди. 

 

Суровикин қўшинларнинг олиб кетилиши яқин кунларда амалга оширилишини айтган. 

 

“Шаклланган вазиятни ҳар томонлама баҳолаб Днепр дарёси чап қирғоғида мудофаани шакллантиришни таклиф қиламан”, – деган генерал. 

 

У Украина қўшинларини Каховка ГЭСни портлатишга уринишларда айблаган. Шу билан бирга чекиниш ҳарбийлар ҳаётини сақлаб қолиш учун амалга оширилаётгани таъкидланган. 

 

Шойгу ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган. 

 

Рус қўшинлари Украинага босқиннинг илк кунларида Херсонни эгалла олганди. Ушбу ҳудудларда россияпараст маъмурият тузилганди. 30 сентябрда Херсон Россия таркибига қўшиб олингани эълон қилинди. 

 

Кўплаб таҳлилчилар Херсоннинг бой берилишини Россия қўшинларининг стратегик муваффақиятсизлиги сифатида баҳоламоқда. Айрим манбаларга кўра, Ғарб давлатлари Украинага ушбу шаҳарни озод қилгач, Москва билан музокара бошлашни таклиф қилган.

 

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган

Дронлар хавфи сабаб Уфа ва бир қатор аэропортларда парвозлар чекланган.

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

“TikTok инсон миясини ўлдирмоқда”: Тоқаев ёшларни огоҳлантирди

Қозоғистон президенти интернет ва смартфонлардан тўғри фойдаланиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Зеленский хавфсизлик сабаб бошқа шаҳарларга кўчишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув натижасида кўплаб инсонлар қутқарилганини таъкидлади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.