Жамият

Бугун Тошкентнинг айрим туманларида иссиқлик таъминоти тўхтатилди

Иссиқ сув ўчган ҳудудлар ҳам маълум бўлди.

Бугун Тошкентнинг айрим туманларида иссиқлик таъминоти тўхтатилди

 

Тошкент шаҳри Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кварталларида бугун иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, магистрал ДУ-600 мм қувурўтказгичда юз берган авария ҳолати сабабли Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим кварталларида режадан ташқари ишлар олиб борилади.

 

Шу муносабат билан иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Хусусан, иссиқ сув таъминоти узилмади.

 

Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти 14 ноябрь куни соат 06:30 дан бошлаб тўхтатилди ва тахминан 21:00 га қадар қайта тикланади.

 

Иссиқ сув таъминоти қуйидаги манзилларда тўхтатилди:

Қўйлиқ даҳаси 1,2,3,4, 5, 6 ва 7;

Мунис кўчаси;

Янги Қўйлиқ кўчаси;

Фитрат кўчаси;

Бехтерова Саракўл кўчаси;

Янги замон кўчаси;

Толимаржон кўчаси;

Саракўл кўчаси.

 

«Veolia Energy Tashkent юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди ва исиқлик таъминотини имкон қадар тезроқ қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солади», дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.