Жамият

Тўйдан кейин томоша: Tранспорт прокуратураси воқеа содир бўлганидан 3 кун ўтиб уйғонди

“Афросиёб” поезди 18 бош қўйни уриб юборди.

Тўйдан кейин томоша: Tранспорт прокуратураси воқеа содир бўлганидан 3 кун ўтиб уйғонди

 

Кеча ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” поезди ниманидир ёки кимнидир уриб кетганми?” номли хабар тарқалди. 

 

Аниқланишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 05:31 да “Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” тез юрар йўловчи поезди “Зирабулоқ – Каттақўрғон темир йўл бекатлари оралиғининг 3816 км. 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.

 

«Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларни эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Транспортда ХТБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда. 

 

Бугун интернет оламида хабарнинг тарқалиши жуда тез. Аммо матбуот хизматлари, одатда, хабар тарқалиб бўлгандан сўнггина расмий изоҳ беради. Жумладан, юқоридаги хабар ҳам, аслида 11 ноябрь куни тонгда содир бўлган. Бу ҳақда тегишли ташкилот мутасаддилари хабар топгани аниқ. Аммо расмий муносабат орадан 3 кун ўтиб берилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.