0

Тошкентда тунги кўча ёритгичларидан фойдаланиш чекланади

Бу ҳақда «Тошшаҳарнур» ДУК маълум қилди.

Тошкентда тунги кўча ёритгичларидан фойдаланиш чекланади

 

Тошкентда 16 ноябрдан бошлаб вақтинчалик кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилади. Бу ҳақда «Тошшаҳарнур» ДУК хабар берди.

 

Хабарда айтилишича, «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси умумий вазифаларни бажариб, 16 ноябрдан бошлаб вақтинчалик кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказади.

 

«Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кечки ва тунги вақтда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликларни тушунади, шунингдек, кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз», — дейилади хабарда.

 

Кеча Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон шаҳарларидаги ёритиш чироқлари ва электрон реклама эълонларини ўчириб қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"