0

Буюк Британияда солиқларнинг кенг миқёсда оширилиши эълон қилинди

2025 йилнинг апрелидан электромобиль эгаларига транспорт солиғи жорий этилади.

Буюк Британияда солиқларнинг кенг миқёсда оширилиши эълон қилинди

 

Иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши ва инфляциянинг тезлашиши фонида Буюк Британия молия вазири Джереми Хант солиқларни кенг кўламда ошириш ва давлат харажатларини қисқартириш режасини тақдим этди.

 

«Умуман олганда, жорий йилда иқтисодий ўсиш 4,2 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Шунда ялпи ички маҳсулот 2023 йилда 1,4 фоизга қисқаради, кейинги уч йилда эса 1,3, 2,6 ва 2,7 фоизга ўсади», — деди Джереми Хант парламентда инқироздан чиқиш режасини тақдим этганда.

 

Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда жорий йилда инфляция 9,1 фоизни ташкил этади ва 2023 йилда 7,4 фоизгача пасаяди. Нархларнинг ошишига асосий омиллар энергия тарифларининг ошиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши бўлди.

 

Тақдим этилган чора-тадбирлар, бошқа нарсалар қатори, даромад солиғи бўйича энг юқори 45% ставка учун йиллик иш ҳақи чегарасини ҳозирги 150,000 дан 125,000 фунт стерлингга туширишни ўз ичига олади.

 

Яна бир янгилик 2025 йилнинг апрелидан электромобил эгаларига транспорт солиғи жорий этилади. Илгари бу турдаги тўловни фақат ички ёнув двигателли автомобиль эгалари тўларди.

 

Энергетика корхоналаридан олинадиган фойда йиғими 2028 йилнинг 1 январидан мартигача амалдаги 25 фоиздан 35 фоизгача оширилади, электр энергияси ишлаб чиқарувчиларга эса 45 фоизлик янги вақтинчалик солиқ жорий этилади.

 

Буюк Британия ғазначилиги солиқларнинг ошиши 2027-2028 йилларга қадар давлат ғазнасини қўшимча 25 миллиард фунт стерлинг билан тўлдиришини ҳисоблаб чиқди.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

custom img

Хитой маҳсулотлари Корея ёрлиғи билан сотилмоқда

Бу орқали компаниялар Трампнинг божларини четлаб ўтмоқчи.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"