Жамият

Ҳурматли прокурор ўрнингиздан қўзғалинг: ҳокимингиз "ўзига сиғмаяпти"

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри ҳокимининг буралиб сўкинаётгани акс этган аудиоси тарқалди.

Ҳурматли прокурор ўрнингиздан қўзғалинг: ҳокимингиз "ўзига сиғмаяпти"

 

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри ҳокими Алишер Раимовга тегишли, деб айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Унда ҳокимнинг бўралаб сўкаётгани ва бир тадбиркорни «қамоққа тиқиб қўйгани» айтилади.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолатда аудиодаги овоз эгаси ҳақиқатан ҳам Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Раимов эканини тасдиқлади.

 

Ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссиясининг йиғилиши чақирилган.

 

Комиссия Ангрен шаҳри ҳокимининг хатти-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 595-сонли қарори меъёрлари бўйича кўриб чиқади.

 

«Комиссия хулосаси асосида вилоят ҳокими тегишли қарор қабул қилади. Комиссия хулосаси ва вилоят ҳокимининг қарори расмий веб сайтимизда эълон қилинади», — дейилади расмий хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.