Жамият

Яна дарахткушлик: пойтахтда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда

Яна дарахткушлик: пойтахтда қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилганди. 

 

Давлат раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифасини қўйди. Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилди.

 

Шавкат Мирзиёев дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозимлигини таъкидлаганди. Бу бўйича вилоят ҳокимларига ҳам алоҳида топшириқ берилган. ОАВ орқали ҳам бу мавзу танқидий-таҳлилий муҳокама ҳам этилмоқда. Бироқ биз минг бонг урмайлик вазият ўша-ўша. Ҳатто президент топшириғини ҳам писанд қилмайдиган ботир мутасаддилар топилмоқда. Таажжублиси, «долзарб 40 кунлик»да дарахткушлик тадбирлари шиддатли давом этмоқда.

 

Хусусан, пойтахтда қурилиш бўлаётган жойда 16 туп турли қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди.

 

Экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Илтифот» маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объекти ҳудуди кўздан кечирилганда 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди. 

 

«Ушбу ҳолат бўйича "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилгани маълум бўлди.Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди», — дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.