0

Ўқувчини уриш тарбия эмас – жиноят

Боланинг кўнгли нозик. Унга озор етгудек бўлса, жамият ривожи ортга чекиниши мумкин.

Ўқувчини уриш тарбия эмас – жиноят

 

Тасаввур қилинг, сиз энди вояга етиб келаётган новдани, ўсиб-униб, етилгач эккан деҳқонига мева берадиган ёш дарахтнинг шохларини қайириб, унга тош отдингиз, камига бутоқларини синдириб, топтаб кетдингиз. Айтинг-чи, энди келажакда бу дарахтнинг мева бериши-ю ундан сизга ўхшаган халқнинг баҳраманд бўлишига умид борми? Йўқ, албатта.

 

Бир ота-онанинг фарзандини минг машаққат билан ўстириб, улғайтириш учун сарфлаган йиллари, умри, асаб толалари, маблағи ва ҳоказоларни қўя туринг. Биз аллақачон феодализм ва қулдорлик давридан ўтиб бўлган жамиятда яшаётган бўлсак-да, бироқ баъзиларнинг онги ҳали ҳам унинг асоратларидан қутула олмаётгани — мамлакатимизни демократик давлат дея кўксимизга уриб, жар солишимизни анча уятли ҳолатга келтириб қўйиши турган гап. Ўйлаб кўрайлик, болалигида олган мана шундай психологик травма, руҳий эзилишлар, негатив энергия, чексиз нафрат ва унга руҳан азоб берганлардан ўч олиш ҳисси билан улғайган аламзада бола катта бўлиб, бир курсини эгаллагач (ҳали бунчага етиб борса ҳам катта гап), бу аламини оддий, беайб халқдан олмайди, деб ким кафолат беради?  

 

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги хусусий мактаблардан бирида ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ҳақидаги тарқалган хабар мазкур фикрларни ўртага ташлашга мажбур этди.

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, дарс жараёнларида жамоа аъзолари орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик тамойили белгилаб қўйилган. Президентнинг болаларни боғча ва мактабларда таълим ва тарбия олиши билан бирга ўқитувчи педагогларнинг ўқувчига таълим бериши ва уларнинг ўқувчи олдидаги ахлоқий хатти-ҳаракатлари механизмлари ҳам белгилаб берилган, ўқитишнинг глобал тан олинган инновацион методлари жорий этилаётган бир пайтда бу сингари ибтидоий жамоадан қолган педагог бу тарзда ўзининг фаросати ва “ахлоқий статусини” намойиш қилаётганлиги масалага янада жиддийроқ эътибор қаратишни тақозо этади. Шунақанги хусусий мактабларда (эътибор беринг – давлатники эмас) бугунги кунда эскилик сарқитидан қочиб, эффектив ва самарали методларни қўллай олмаётган кимсаларни наҳот ПЕДАГОГ деб аташ мумкин бўлса?

 

Бармоқ излари ҳар бир инсонда ҳар хил бўлганидек, бола характери, психологияси ҳам шунчалик ҳар хил. Биргина сўз ёки ноадекват ҳатти-ҳаракат руҳан ожиз ва иродаси заиф болани синдириб, унинг ҳаётига якун ясаши мумкин, бошқа бир бола онгида эса тикланмас бўшлиқни ҳосил қилади. Бу бўшлиқни эса ҳаёти давомида ғазабини бировга тўкиб, Алининг ўчини Валидан олишдан бошқа ҳеч бир нарса, ҳатто ўша ўқувчини калтаклаб, қулоғини бураш орқали ўзининг “лидер”лик қобилиятини намоён қилган валломатнинг жазога тортилиши-ю, ишдан бўшатилиши ҳам компенсация қила олмайди.

 

Биз ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН деб аталмиш янги жамият қурмоқдамиз. Янги давлат, ўз навбатида, янги дунёқарашга эга, янгича фикрловчи ва ҳар бир масалага инклюзив ёндашувчи қатлам вакиллари орқали шаклланади. Албатта, бу жараён осонлик билан бўлмайди. Бироқ улкан тараққиёт заминида кўз илғамас кичик ўзгаришлар ётади. Биз янги жамиятни ҳаракатларимиз билан эмас, фақат қуруқ гап ва сафсата билан яшашда давом этаверсак, яна узоқ вақт қоғозларда ёзилган ва қаерлардадир чанг босиб ётган ҳужжатлардаги хаёлий “Янги Ўзбекистон”да яшашда давом этаверамиз.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"