Жамият

"Танишайлик, мен Чаросман"

Теlegram’да қиз бола номидан саҳифа очиб товламачилик қилган йигит ушланди.

"Танишайлик, мен Чаросман"

 

Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Сирдарё вилоят ИИБга 2002 йилда туғилган фуқаро О.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан товламачилик қилаётган қизга чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар қилди.



Маълум бўлишича, О.Ш.Теlegram’даги танишув гуруҳларида "Чарос" исмли қиз билан танишиб, кейинчалик у билан дугона бўлган. "Чарос"га бошқалар кўриши мумкин бўлмаган фотосуратларини жўнатган. Шундан сўнг "Чарос" у юборган расмларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан 15 миллион сўм беришни талаб қилган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ўзини "Чарос" деб таништирган фойдаланувчи аслида йигит бўлиб, у муқаддам Жиноят кодексининг 166-модда 2-қисми билан судланган, Сирдарё туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Т.Б. экани аниқланган. Қайд этилишича, Т.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"