Жамият

Тошкент вилояти ва шаҳарни боғловчи янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Тошкент вилояти ва шаҳарни боғловчи янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

 

Бугундан Е-1-сонли "ТТЗ АШБ-Машинасозлар метроси АШБ" янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.

 

Автобус йўналиши "ТТЗ АШБ" дан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали "Машинасозлар метроси АШБ"га қадар ҳаракатланади.

 

Автобуснинг тўхташ бекатлари:

 

ТТЗ бозори;

Буюк Ипак Йўли метроси:

Шифокорлар малакасини ошириш институти:

Ашхобод боғи.

 

Мазкур йўналиш Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек қўрғонидан ҳамда Тошкент вилояти Қибрай тумани, Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ туманидан шаҳарга кириб келаётган йўловчиларни метрополитен йўналишлари ва шаҳар маркази билан тезкор боғлаш мақсадида ташкил этилди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.