Сиёсат

Ўзбекистонлик депутатлар Германия Бундестаги фаолияти билан танишмоқда

Айни кунларда Парламент аъзолари амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турибди.

Ўзбекистонлик депутатлар Германия Бундестаги фаолияти билан танишмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девон ходимлари ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан Германияга борди.

 

Ташриф доирасида Ўзбекистон парламенти аъзолари Германия Бундестаги фаолиятини ташкил этиш тажрибаси, жумладан, унинг бошқаруви, илмий хизмати, доимий комиссиялари, парламент назорати ва мурожаатлар органлари, кутубхоналар ва бошқа тузилмалари фаолияти билан яқиндан танишади.

 

Шунингдек, партия фракциялари, ихтисослаштирилган қўмиталар фаолияти, Бундестаг ва сайлов округларидаги ялпи мажлислар жараёни билан танишиши режалаштирилган.

 

Таъкидланишича, сўнгги беш йилда парламент делегацияларининг 10 дан ортиқ ташрифлари амалга оширилган. Германия парламенти аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар билан боғлиқ долзарб масалаларга бағишланган турли анжуман, форум ва бошқа тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Германия Бундестаги билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ва Бундестагнинг “Германия – Марказий Осиё” Парламент гуруҳи икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистонлик депутатлар Германия Бундестаги фаолияти билан танишмоқда | Zamon.uz