Жамият

"Машина ўзимники эди..."

Автомобилини сотиб юборган шахс уни ўғирлади.

"Машина ўзимники эди..."

 

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бойсун тумани «Ширинобод» маҳалласида яшовчи 44 ёшли M.K. Бойсун тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 24 ноябрь кунидан 25 ноябрь кунига ўтар кечаси яшаш уйи дарвозаси олдида ўзига тегишли “ВАЗ 2107” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетгани тўғрисида маълум қилган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида жабрланувчига тегишли бўлган автомашина 27 ёшли O.B., 18 ёшли T.D., 18 ёшли P.M. ва вояга етмаган 17 ёшли X.С. томонидан ўғирлангани аниқланган.

 

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, олиб қочилган автомобиль муқаддам O.B.ga тегишли бўлгани, бироқ у кейинчалик автомашинани сотиб юборганлиги аниқланган.

 

“Жабрланувчи томонидан автомашина йўқолганлиги тўғрисидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабардан сўнг жиноятчилар томонидан автомашина яширилган ҳудуд ўзгартирилганлиги аниқланган, бироқ ИИО ходимларининг ҳамкорликда олиб борган тезкор ишлари натижасида “ВАЗ 2107” русумли автомашина топилган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган”, – дейилади хабарда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «Б» банди ( Транспорт воситасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"