0

Тошкентда электр чекловлари қачонгача давом этиши айтилди

Электр тармоқлари корхонаси чекловлар тез кунда бекор бўлишини маълум қилди.

Тошкентда электр чекловлари қачонгача давом этиши айтилди

 

Тошкентда электр таъминотига оид киритилган қисқа муддатли чекловлар 16 декабргача амал қилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

 

“Ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ҳамда юқори истеъмол вақтларида Тошкент шаҳрига белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўхтаб қолишининг олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол мувозанатини ушлаб туриш ҳамда таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида пойтахт ҳудудларида туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда аввал эълон қилинган электр энергияси таъминотига оид киритилган қисқа муддатли чекловлар декабр ойининг 14, 15 ҳамда 16 саналарида ҳам амал қилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

 

Компания электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай муаммоли вазиятда 1154 қисқа рақамли Call-марказига қўнғироқ қилиш ёки “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан мулоқот каналининг администраторига (Telegram’даги @HET_admin) мурожаат йўллаш мумкинлигини эслатган.

 

Эслатиб ўтамиз, республикада электр энергиясини тежаш мақсадида 2 соатдан ортиқ бўлмаган режали ўчиришлар бошланиши айтилганди. Электр узилишлари 2 соатдан ошиб кетмаслигига кафолат берилганди.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"