Тошкентда "Matiz" ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Қайд этилишича, 14 декабрь куни соат 11:20 ларда Олмазор тумани КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишган чорраҳада 33 ёшли ҳайдовчи Б.Ф. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда, транспорт воситасида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган.
ФВВнинг маълум қилишича, уни бартараф этиш мақсадида 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:28да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







