Жамият

Андижонча ташаббус: энди эҳтиёжманд оилаларга маиший техникалар ўрнига қуёш панеллари топширилади

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов аҳоли билан учрашувларда олис ҳудудлардаги кам таъминланган хонадонларга қуёш панеллари бериш таклифини берди.

Андижонча ташаббус: энди эҳтиёжманд оилаларга маиший техникалар ўрнига қуёш панеллари топширилади

 

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бир қанча ҳудудлардаги аҳоли билан учрашувларда олис ҳудудлардаги кам таъминланган хонадонларга қуёш панеллари бериш таклифини берди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, аҳолига туҳфа ёки ёрдам сифатида телевизор, музлатгич ёки иситгич каби маиший техникалар топшириш бир томондан уларнинг электр учун ҳаражатини кўпайтирмоқда. Моддий ёрдам сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар ҳам аксар ҳолларда электрдан қарздорлик сабаб ёрдам сўрамоқда.

 

«Хонадонларни йўқлаб борганда ёки байрам кунларида инсонларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилганда кўра, қуёш панели топширсак ва ўрнатиб ҳам берсак, уларнинг оиласига ҳар томонлама кўпроқ фойда бўлар экан», — деди вилоят ҳокими.

 

Шундан келиб чиқиб, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишда қуёш панели топширишни жорий қилиш кўзда тутилади.

 

«Бу орқали ўша хонадоннинг электр энергияси барқарорлашади, харажати камаяди, тўловдаги етишмовчиликлар ортда қолади, хонадонни иситиш осонлашади ва оиланинг ҳозирдаги асосий муаммоларидан бир нечтаси ечим сари юзланади», — дейилади хабарда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.