Ўзбекистон

Президент Мурожаатномада энг кўп ишлатган сўзлар таҳлил қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди.

Президент Мурожаатномада энг кўп ишлатган сўзлар таҳлил қилинди

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди.

 

Таҳлил натижаларига кўра, 2023 Мурожаатномасида энг кўп ишлатилган сўзлар қуйидагилар:

 

1. «Таълим» сўзи — 25 марта;

2. «Мактаб» сўзи — 23 марта;

3. «Шахс» ва «халқ» сўзлари — 22 мартадан;

4.«Конституция» ва «инвестиция» сўзлари — 20 мартадан;

5. «Тадбиркор» сўзи — 19 марта;

6. «Маҳалла» сўзи — 18 марта ишлатилган.

 

Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нималарга кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси 2 соат 25 дақиқа давом этди. Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида 6 502 та сўз ишлатган. Энг узун сўзлар 15 ҳарфдан иборат бўлиб, ўртача битта сўз 7 та ҳарфдан иборат бўлган.

 

Маълумот учун, давлат раҳбарининг ҳар йили охирида парламентга йўллаган Мурожаатномаси - муҳим аҳамиятга эга. Унда ўтган йил кўрсаткичларини сарҳисоб қилиш, ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш ҳамда келгуси йил учун мақсад ва вазифаларни кўрсатиб беришдан иборат бўлди. Шунингдек Мурожаатномада келгуси йилнинг асосий ривожланиш вектори ҳам белгилаб берилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"