Жамият

Қўша келган бало: 5 суткага қамалган блогер яна жавобгарликка тортилди

Икки нафар қиз Самарқанддаги тунги клубда ўзбек миллий валютасини сочиб, уни қадрсизлантирган.

Қўша келган бало: 5 суткага қамалган блогер яна жавобгарликка тортилди

 

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги кафеларнинг бирида икки нафар қиз ўзини кўз-кўз қилиб ўйинчи қизлар ёнида оёқлари билан ўзбек миллий валютасини босиб, уни қадрсизлантиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бирида олинган видео тасвир ҳолати юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қароқ қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд шаҳар судига юборилди.

 

"Биз 7 ойдан бери фуқароларга хизмат қилиб келамиз. Меҳмонлар бизнинг кафега келиб, тамадди қилиб кетишади. ШУ кунга қадар уруш жанжаллар бўлмаган. Кафега шоу, балетлар келишади. Раққосаларга пул сочилмайди. Ўша куни 2 нафар қиз кафега келиб, тамадди қилишган. Уларнинг ўзлари ўзини устидан пул сочиб ўзини-ўзи тасвирга олган", — деган кафеда ишлайдиган ходим.

 

Бундан 1 ойча аввал юқорида айтилган қиз беҳаё расм ва видеоларни тарқатгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 4 сутка ўтириб чиқиб келганди.

 

"Мен кафеда нотўғри иш қилмаганман. Фуқароларнинг пул сочиш байрамини кўрсатиб берганман холос. Пулларни мен сочмаганман", — деди блогер қиз.

 

ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига кўра ҳар иккала ҳуқуқбузарга БҲМнинг 3 бараварида жарима жазоси тайинланди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"