Жаҳон

Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, 25 киши бедарак йўқолди.

Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

 

Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли камида 39 киши ҳалок бўлди, 25 киши бедарак йўқолди. Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича Миллий кенгашнинг пайшанба куни эълон қилинган янгиланган кечки ҳисоботида қайд этилганидек, сув тошқинидан республиканинг 10 та ҳудудида 503,8 мингдан ортиқ киши жабр кўрди, деб хабар берди ТАСС.

 

Агентлик маълумотларига кўра, 179 та эвакуация марказига 107,9 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган, 12 киши турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг тўққизта вилоятида табиий офат билан боғлиқ 433 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

 

Шу билан бирга, табиий офат 3,7 минг уйга зарар етказди ва яна 875 та уйни вайрон қилди 50,6 миллион песо миқдорида (907 минг доллар). 95 та инфратузилма объектига етказилган зарар 110,4 миллион песо (1,97 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига етказилган зарар эса 230,3 миллион песо (4,12 миллион доллар)га баҳоланмоқда. Сув тошқинлари 127 та йўл ва 14 та кўприкни вайрон қилган, 19 та денгиз портига зарар етказган. 63 та шаҳарда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилган, бироқ 60 та шаҳарда тикланган, иккита муниципалитетда эса сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.

 

67 шаҳар ва 71 муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 21 аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Ҳукумат ёрдам учун 49,6 миллион песо (889,3 минг доллар) ажратган.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"