Жамият

Одамларни "дача" бериш орқали чув туширган фирибгарлар қўлга олинди

Улар "OLX" платформасига эълон жойлаштиргани айтилмоқда.

Одамларни "дача" бериш орқали чув туширган фирибгарлар қўлга олинди

 

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи Р.А. ариза билан мурожаат қилиб, "OLX" платформасида "Дача Чимган" эълонини жойлаган номаълум шахс билан телеграм мессенжерида дала ҳовли ижараси юзасидан келишув амалга ошириб унинг банк картасига 700.000 сўм миқдоридаги пулларини ўтказиб берганлигини аммо кўрсатилган манзилга етиб келганида номаълум шахс билан боғланиб бўлмаганидан кейин фирибгарлик қурбони бўлганлигини тушуниб етганлигини маълум қилиб, фирибгарларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахслар Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи 1999 й.т. Ф.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланди.

 

Ф.Д. интернет тармоғидаги турли эълон платформаларида "Дача Чимган" деб номланувчи эълонлар жойлаштириб турли баҳоналар орқали яна бир нечта фуқаролар пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб ўз шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборишганлиги маълум бўлди.

 

Шунингдек, шу турдаги жиноятларни амалга оширган 2001 й.т. С.С. ва 1998 й.т. Э.Х.лар ҳам қўлга олиниб уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"