Ўзбекистон

Қашқадарёда тўй кунида машина ойнасидан танасини чиқариб, пул сочганларга чора кўрилди

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Қашқадарёда тўй кунида машина ойнасидан танасини чиқариб, пул сочганларга чора кўрилди

 

Ижтимоий тармоқда Қашқадарёдаги тўйда куёвнинг дўстлари автомашина ҳаракатланиши вақтида ойнадан танасини чиқариб, сохта пуллар сочгани акс этган видео тарқалди. ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Чироқчи туманида яшовчи фуқаронинг никоҳ тўйи муносабати билан тўпланган унинг танишлари иккита Lacetti’да ҳаракатланиш давомида сохта пулларни сочиб, томоша кўрсатишган. Бир нафар видеотасвирчи эса танасини машина ойнасидан чиқариб, ҳолатни видеога олган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилганда ҳайдовчилар 23 ёшгача бўлган йигитлар экани аниқланди. Уларнинг кўпчилиги ота-онасининг машиналарини олиб чиқишгани маълум бўлди.

 

“Машинанинг ойнасидан танамни чиқариб видеога олганимни куёвнинг дўстлари суратга олиб, интернетда тарқатиб юборган экан. Қилган ишимдан пушаймонман”, — дейди тасвирчи.

 

Шунингдек, ҳайдовчи ҳам тасвирчининг бу ишига бепарволик қилганини тан олиб, узр сўради. Автомобилларини ўғилларига берган оталар бу ишидан пушаймонлигини билдиришди. Автомашина эгалари ва видеотасвирчига МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми билан жарима жазоси тайинланди.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.