Ўзбекистон

"Мана, бугун ҳам сизлар билан биргаликда 1 100 та янги доимий иш ўрнига эга 6 та корхона ишга туширилади"

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида йиғилиш ўтказмоқда.

"Мана, бугун ҳам сизлар билан биргаликда 1 100 та янги доимий иш ўрнига эга 6 та корхона ишга туширилади"

 

Сўнгги олти йилда Қорақалпоғистонда 15 триллион сўм инвестиция ҳисобига 5 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Тадбиркорлар сони 2 баравар кўпайиб, 46 мингта доимий иш ўрни яратилди. 

 

Илгари саноати энг паст бўлган 6 та туманда ишлаб чиқариш 2-3 баравар ошиб, Қорақалпоғистондаги улуши 12 фоизга етди. Қораўзакда саноат 5 баравар, Элликқалъа, Мўйноқ, Тахтакўпирда 3 баравар, Шуманай ва Нукус туманида 2 баравар ошиб, бу туманларда ишлаб чиқариш 2 триллион сўмга етди. 

 

“Умуман, сўнгги олти йилда Қорақалпоғистонда саноат 1,3 баравар ўсди, 61 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Айниқса, кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва тўқимачилик, фармацевтика саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2 баравардан зиёд ўсди. Мана, бугун ҳам сизлар билан биргаликда 1 минг 100 та янги доимий иш ўрнига эга 6 та корхона ишга туширилади”, — деди давлат раҳбари.

 

Мазкур корхоналар орқали, Қорақалпоғистонда ишлаб чиқаришга 300 миллиард сўм, экспортга 20 миллион доллар қўшилади.

 

“Лекин, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳолини ишли қилиш бўйича ҳали имкониятлар кўп. Ўтган йили август ойида келиб, ҳамма вазифаларни белгилаб олган эдик. Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва ижтимоий масалаларни ечиш бўйича катта қарор ва дастур қабул қилинди. Булар билан 2023 йилнинг ўзида 670 миллиард сўм ва 340 миллион доллар маблағлар ажратилди”, — деди давлат раҳбари. 

 

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар учун фойда, айланмадан солиқ, ер ва мол-мулк солиқлари 2 баравар пасайтирилгани, шунингдек, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланганини таъкидлади. 

 

“Бу орқали, Қорақалпоғистоннинг барча тадбиркорлари (23 минг) ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм қолаяпти. Фақат ушбу ҳудуд тадбиркорларига тижорат кредитларининг 75 фоизига Тадбиркорлик жамғармаси кафиллиги берилиши белгиланди. Ҳар бир туманга вазирлар, вилоят ҳокимлари, идора ва банклар раҳбарлари бириктирилди. Қилаётган ишларимиз кўп ва буни халқимиз кўриб турибди. Уларнинг ўзи бу ўзгаришларга адолатли баҳосини беради”, — дея қўшимча қилди президент.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.