Жамият

Қўшни давлатдан 180 дона буғу шохларини ноқонуний олиб ўтишга уринилган

Шунингдек, яширин қисмда Ҳалқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил руйхатига киритилган Африка филининг тиши борлиги ҳам айтилмоқда.

Қўшни давлатдан 180 дона буғу шохларини ноқонуний олиб ўтишга уринилган

 

Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шохларини яширин тарзда олиб ўтишга уринганлик ҳолати аниқланди. 

 

Хабарда айтилишича, хориж давлатидан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда ўриндиқнинг ост қисмига яширинча жойланган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 32 млн сўмлик, 180 дона буғу шохлари ва 1 дона фил тиши борлиги аниқланган.

 

Маълум қилинишича, филнинг барча турлари ва тана аъзолари Ҳалқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган.

 

 Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.