Жамият

Уч ойнинг ўзида салкам 14 минг нафар шахс жиноят кўчасига кирган

Озодликни чеклаш жазоси кимларга нисбатан тайинланмайди?

Уч ойнинг ўзида салкам 14 минг нафар шахс жиноят кўчасига кирган

 

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов озодликни чеклаш жазосининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди

 

Ўтган 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

Жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида эса жами судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Энг муҳими, бу жазо тури билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган шахсларни ўз оиласи ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялашда ғоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Озодликни чеклаш бир ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида суд томонидан белгиланади.

 

 Суд озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек, унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

 

 Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклаш) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашлар) юклаши мумкин:

 

 - муайян жойларга бормаслик;

 - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

 - муайян фаолият билан шуғулланмаслик;

 - муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;

 - транспорт воситасини бошқармаслик;

 - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

 - муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

 - алоқа воситалари, шу жумладан, интернетдан фойдаланмаслик;

 - алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

 

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

 

Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо унинг умумий жазони ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

 

 Агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашлар) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

 

Озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"