Жамият

Жиззахда бедарак йўқолган боланинг жасади каналдан топилди

Болакайнинг отаси фарзандининг ўлими сабабидан шубҳаланаётганини айтмоқда.

Жиззахда бедарак йўқолган боланинг жасади каналдан топилди

 

Жиззах вилояти Бахмал туманида бедарак йўқолган олти ёшли боланинг каналдан жасади топилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди

 

Қайд этилишича, 3 май куни Жиззах вилояти Бахмал тумани Наврўз қишлоғида яшовчи 6 ёшли бола йўқолган. Унинг оила аъзолари орадан икки кун ўтгач бола жасадини каналдан топишган. Болакайнинг отаси фарзандининг ўлими сабабидан шубҳаланаётганини қайд этган. 

 

«5 май куни соат 14:10 да ўғлимнинг жасадини сувдан топдик. Танасини кўрганимда у 40 соат сувда қолиб кетганга ўхшамади. Ўлимининг сабаби сувда чўкиш, дейиляпти. Ўзи чўкканми ёки чўктирилганми, бу номаълум. У яшаш уйимиздан икки километр узоқликда топилган. Устида кийими бор эди. Лекин топганимизда футболкаси йўқ эди. Танасида ортиқча шилиниш-тирналишлар йўқ. Йўқолган пайт кўчада одам гавжум бўлган. Лекин уни сув бўйига борганини кўрган одам йўқ. Тегишли ташкилотлар назоратини янада кучайтиришини сўрайман», — дейди боланинг отаси.

 

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"