Жамият

Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар фирибгарлик қилди

ДХХ ва Департамент ходимлари уч ҳудудда тезкор тадбир ўтказди.

Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар фирибгарлик қилди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган давлат университети ўқитувчиси ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали унинг қариндошини Қирғиз Республикасидаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, сўнгра Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси танишлари ёрдамида Тайлоқ туманида яшовчи фуқарони хорижий олий таълим муассасаси талабаси эканлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6000 АҚШ доллари ҳамда унинг қариндошига инглиз тили бўйича миллий сертификат олиб бериш учун 1200 АҚШ доллари, жами 7200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

 

Гулистон шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5100 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур пул маблағининг 4600 АҚШ долларини вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчисига бериши кераклиги маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар фирибгарлик қилди | Zamon.uz