Жамият

Telegram'да фуқарони алдаб, хорижга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

У мессенжерда “Chet elda ISH” номли гуруҳ очгани айтилмоқда.

Telegram'да фуқарони алдаб, хорижга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

 

Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида яшовчи 35 ёшли Х.Т. ариза билан мурожаат қилиб, “Telegram” мессенжери орқали “номаълум шахс” томонидан уни Швеция давлатига ишга жўнатишини айтиб, алдов йўли билан банк картасидан 1.160.000 сўм пулларини қўлга киритганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 25 ёшли С.М. содир этганлиги аниқланди.

 

Унга кўра, С.М. “Telegram” мессенжерида “Chet elda ISH” номли гуруҳ очиб, у ерда дунёнинг турли мамлакатларига ишга юборишни ваъда қилиб, тузоғига тушган фуқаролардан банк картасига фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштириб келган.

 

Жиноят содир этган С.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.

 

Қонунга мувофиқ, С.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"