Жамият

Тулкини тутқунликда ушлаган шахс жаримага тортилди

У ҳайвонни қийнаб, қопда сақлаган.

Тулкини тутқунликда ушлаган шахс жаримага тортилди

 

Жиззахда бир гуруҳ шахслар томонидан тулки боласига шафқатсизларча муносабат бўлганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди

 

Ўрганишлар давомида ушбу воқеа Жиззах вилояти Янгиобод тумани "Сармич" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи С.Б. исмли фуқаро "Юқори Сармич" қишлоғи ҳудудида адашиб қолган бир дона тулкини тутиб, тутқунликда сақлагани аниқланган.

 

Таъкидланишича, фуқаро томонидан "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4, 24, 26-моддалари талаблари бузилган. Ҳуқуқбузар фуқарога МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 300 000 сўм миқдорида жарима белгиланган.

 

Қолаверса, болалар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, тулки табиат қўйнига қўйиб юборилган.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"