Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни сайловдаги ғалаба билан қутлади

Президентлар барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни сайловдаги ғалаба билан қутлади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади.

 

Сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

 

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

 

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.