Жамият

Андижонда сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

У фуқаролардан пул талаб қилган ҳамда аёл кишини ўзи билан бирга кўнгилхушлик қилишга мажбурлаган.

Андижонда сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

 

Андижонда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб, аёл кишини ўзи билан бирга кўнгилхушлик қилишга мажбурлаган сохта ички ишлар ходими қўлга олинди, дея хабар бермоқда Андижон ИИБ.

 

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Андижон шаҳрида яшовчи аёл Андижон шаҳар 3-кичик даҳа ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирини вақтинча фойдаланиш мақсадида ижарага олиб, 19 май куни соат 21:00 лар атрофида эркак танишини таклиф қилади ва ушбу хонадонда кўришади.

 

«Қўштирноқ ичидаги ошиқ-маъшуқларнинг хонадонда эканликларидан хабар топган О.У исмли йигит аёлнинг ижарадаги уйига келиб, бақир-чақир орқали хонадон эшигини очишга эришиб, уларга ўзини ички ишлар органлари Одам савдосига қарши курашиш бўлими ходими сифатида таништириб, ўзи тайёрлаб олган сохта хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, хонадон ичидаги аёл ва унинг жазманини нопок ишлар билан шуғулланаётганлигини рўкач қилиб, ушбу жараённи ўзининг уяли телефон аппарати орқали видеотасвирга тушириб, уларни жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда яшаш манзилига бориб маҳалласи ва яқин қариндошлари ўртасида айтиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, А.Т исмли эркакни юз қисмига уриб, ’Samsung-S20‘ русумли телефон аппаратини тортиб олади», — дейилади хабарда.

 

Шундан сўнг эртаси куни ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими сифатида тутган айбланувчи А.Т. исмли эркак билан кўришиб, жазмани билан бўлган ҳолат бўйича ўзидаги видеороликни ҳеч кимга тарқатмаслик ва ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига 500 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилади. Бундан ташқари, айбланувчи Д.Э исмли аёлнинг ҳам жазмани билан бўлган ҳолатни яқинларига айтиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ўзи билан бирга кўнгилхушлик қилишга мажбур қилади.

 

Натижада сохта ходимнинг қилмишлари тўғрисидаги аризага асосан 22 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида сохта ходим фуқародан талаб қилган 500 АҚШ доллари ҳисобидан 3,2 млн сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланади.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан сохта ходимга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"