Жамият

Дубайда қаровсиз қолган вояга етмаган болалар Тошкентга олиб келинди

Болаларнинг онаси БААда ҳибсхонада сақланаётган бўлган.

Дубайда қаровсиз қолган вояга етмаган болалар Тошкентга олиб келинди

 

Ўзбекистонинг Дубайдаги Бош консулхонаси шу давлатда истиқомат қилаётган фаол ватандошлар, Амирликдаги «Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази» хайрия ташкилоти ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 3 нафар қаровсиз қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқаролари Тошкентга олиб келинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА.

 

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг апрель ойидан буён Дубайдаги ҳибисхонада сақланилаётган Ўзбекистон фуқороси Д.С. қаровсиз қолган 3 нафар вояга етмаган фарзандлари Бош консулхона иштирокида уй-жой, озиқ-овқат ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлаб келинган.

 

Ваколатхона томонидан БАА Ташқи ишлар вазирлиги ва махаллий полиция вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида Д.С. ва унинг 3 нафар фарзандлари ўртасида оналикни белгилаш бўйича ДНК текширувлари қайд қилиниб, натижада фуқаромиз учала боланинг биологик онаси эканлиги аниқланди.

 

Шундан сўнг унинг фарзандларига маҳаллий идоралар томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилиб, Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси асосида Дубай–Тошкент авиақатнови билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.