Жамият

Қашқадарёда раҳбар 400 минг долларга олинган зотли молларни сотиб юборди

Шунингдек, Бухорода МЧЖ раҳбари 2 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилди

Қашқадарёда раҳбар 400 минг долларга олинган зотли молларни сотиб юборди

 

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва моллари ва жиҳозларни сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Жумладан, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан «Микрокредитбанк» АТБ Косон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

 

Аниқланишича, «Р.З.» МЧЖ раҳбари Б.Р. банк филиалидан ажратилган 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган 201 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, шу каби, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ш.C.» МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 16 та инкубатор ва юк тарози жиҳозларининг 6 тасини бошқа бир фуқарога 112 000 АҚШ долларига сотиб юборгани аниқланган.

 

Бундан ташқари, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда МЧЖ раҳбари ва бошқалар тикувчилик фаолиятини ташкил этиш учун банк филиалидан ажратилган 2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзи норасмий бошқариб келган бошқа бир МЧЖга ўтказиб, талон-торож қилишгани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"