Жамият

Қашқадарёда ақидапарастлик материалларини тарқатган йигит 6 йилга қамалди

Айбланувчи Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган даврида экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг таъсирига тушиб қолган.

Қашқадарёда ақидапарастлик материалларини тарқатган йигит 6 йилга қамалди

 

Қашқадарёда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатган йигит 6 йилга озодликдан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда УзА.

 

Аниқланишича, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро 2019-2022 йилларда Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаган даврида интернет орқали террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамолари бўлган Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий, Маҳмуд Абдулмўмин ва бошқаларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишга, исломий давлат қуришга чорловчи маърузалари таъсирига тушиб қолади. Шундан сўнг у Instagramʼда ақидапарастлик материалларни тарқата бошлаган. 


Шунингдек, у Telegramʼда ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилоти вакиллари билан алоқа ўрнатиб, ташкилот ғоялари сингдирилган ва амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга хизмат қилувчи материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланган. Шу билан бирга, у YouTube орқали ҳам «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг тарғиботчиси билан боғланиб, унинг фаолиятини фаоллаштириш учун банк иловаси орқали пул маблағи юборгани ҳам аниқланади.

 

Қайд этилишича, айбланувчи Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейин ҳам у ғайриқонуний ҳаракатларини давом эттиради ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан мазкур шахс айбли деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"