Жамият

Боғчада 2 ёшли бола калтакланди

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Боғчада 2 ёшли бола калтакланди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бола калтакланган” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. 

 

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

 

Қайд этилишича, ўрганиш ишлари судгача борганлиги ҳозирда суд жарёнлари давом этаётганлиги сабабли якуний хулосани суд қарори билан бериш режалаштирилган эди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги қарорига асосан, оилавий мактабгача таълим ташкилотларига 3-7 ёшли болалар қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

 

Бироқ, "Адибахон она" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, ҳали 2 ёшга ҳам тўлмаган M.ни тарбияланувчилар сафига қабул қилган.

 

Ҳолат бўйича 2023 йил 15 июнь куни тарбиячи М.Х ҳамда ёрдамчи тарбиячи Д.X. лар лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли иш берувчи томонидан вазифасидан озод этилган.

 

Тадбиркордан ноқонуний тартибда 3 ёшга тўлмаган бола қабул қилганлиги учун қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди ҳамда кейинги иш фаолиятида бундай ноқонуний ҳолатлар такрорланмаслиги бўйича расман огоҳлантирилди.

 

Жорий йилнинг 14 июнь куни болани онаси томонидан ИИБнинг ҳудудий профилактика инспекторига ариза билан мурожаат қилган ва болага бошқа тан жароҳат олган (куйиш, калтакланган, ноўрин хатти- ҳаракатлар қилинган) деган гумон билан экспертизага берилди. Экпертиза хулосаси ҳудудий профилактика инспектори капитан Ибрагимов томонидан олиниб, фуқаролик суди Избоскан тумани бўлимига ўрганиб, чора кўриш юзасидан берилди.

 

Ҳолат юзасидан маълумотлар тегишли органларга топширилган ҳамда қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.