Жаҳон

КХДРда айғоқчи сунъий йўлдоши яна муваффақиятсиз учирилди

Жанубий Корея КХДР ҳаракатларини қоралади. Японияда тревога эълон қилинди.

КХДРда айғоқчи сунъий йўлдоши яна муваффақиятсиз учирилди

 

Шимолий Кореянинг жосус сунъий йўлдошини орбитага чиқаришга иккинчи уриниши муваффақиятсиз якунланди. Ракета-ташувчининг учинчи поғонасида носозлик юз берди, деб хабар берди Тhе Guardian.

 

Май ойида парвозга биринчи уриниш муваффақиятсиз тугаганди. Ўшанда “Чоллима-1” ракетаси денгизга қулаб тушган.

 

Бу сафар ракетанинг биринчи ва иккинчи поғоналари парвози яхши ўтган, бироқ учинчи босқич парвози вақтида фавқулодда портлаш тизимидаги хатолик туфайли миссия якунланмаган.

 

Жанубий Корея ҳарбийлари Сохе космодромидан учирилган ракетанинг парвозини кузатиб турган ва у муваффақиятсизликка учради, деган хулосага келган.

 

Космик аппаратни учиришга навбатдаги уриниш октябрь ойига режалаштирилган.

 

Японияда тревога эълон қилинди

 

КХДР сунъий йўлдоши сабаб Японияда тонгда фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди. Унда Окинаванинг энг жанубий префектураси аҳолисига ёпиқ жойлардан бошпана топиш тавсия берилди.

 

Тревога эълон қилинганидан тахминан 20 дақиқа ўтгач, Япония ҳукумати ракета Тинч океанига ўтиб кетганини маълум қилди ва тревога тўхтатилди.

 

Жанубий Корея КХДР ҳаракатларини қоралади

 

Жанубий Корея ҳарбийлари сунъий йўлдошни учиришга уринишни провокация ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга баллистик ракета технологиясидан фойдаланишни тақиқловчи резолюцияларини бузиш сифатида қоралади.

 

Анонимлик шарти билан гапирган америкалик мулозим АҚШ ҳарбийлари Шимолий Кореянинг синовидан хабардор эканини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни беришдан бош тортди.

 

Шимолий Корея Миллий аэрокосмик маъмурияти муваффақиятсизлик сабабини текшириш ва тузатиш чораларини кўришини маълум қилди.

 

Ядро қуролига эга КХДР орбитага ўзининг биринчи ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошини жойлаштирмоқчи. Келажакда Пхеньян Америка ва Жанубий Корея қўшинларининг ҳаракатини кузатиш учун бутун сунъий йўлдошлар флотини яратишни режалаштирмоқда.

custom img

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

custom img

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

custom img

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

Тел-Авивда Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир кучаймоқда.

custom img

Британия қироли Чарлз III “вафот этди” — Radio Caroline

Радиостанция эфирида техник хато сабаб қиролнинг вафоти ҳақида нотўғри хабар тарқатилди ва кейинчалик тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан узр сўралди.

custom img

Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

Ҳодисадан сўнг Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Россия элчихонасидан расмий изоҳ талаб қилди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эронга собиқ президентни раҳбар қилмоқчи бўлган — NYT

Исроил урушнинг биринчи кунида Теҳронда уй қамоғидаги Маҳмуд Аҳмадинажодни озод қилиш мақсадида унинг қароргоҳига зарба берган.

custom img

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди

Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаса мамлакатга қарши ҳужумлар қайта бошланиши мумкинлигини билдирган эди.

custom img

Путиннинг Хитойга расмий ташрифи якунланди: 40 та ҳужжат имзоланди

Россия ва Хитой етакчилари “энг нозик масалаларни” чой устида муҳокама қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"