Сиёсат

Ким Чен Ин ҳамон Россияда

Унга ракета ташувчи бомбардимончи самолёт совға қилинди.

Ким Чен Ин ҳамон Россияда

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия бўйлаб саёҳатини ва мамлакатдаги қуроллар билан танишишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда 16 сентябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Приморедаги Кневич аэродромида Ким Чен Инга тур уюштирган.

 

Унга МиГ-31И самолёти ва Россияда «гиперсоник» деб аталадиган Кинжал аэробаллистик ракетаси кўрсатилди.

 

Шимолий Корея етакчиси Су-34 бомбардимончи, Су-30СМ, Су-35С қирувчи самолётлари ва Су-25СМ3 ҳужумчи самолёти билан танишди.

 

Шунингдек, унга Ту-160 товушдан тез стратегик ракета ташувчи бомбардимончи самолёти, Ту-95МС турбовинтли стратегик ракета ташувчи бомбардимончи самолёти ва Ту-22М3 узоқ масофали товушдан тез ракета ташувчи бомбардимончи самолёти совға қилинди. Ушбу самолётларнинг барчаси Россия Федерацияси стратегик ядровий кучларининг ҳаво таркибий қисмини ташкил қилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бразилия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва тармоқ ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда Ҳукуматлараро комиссия тузиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстлик ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

custom img

Путин Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Россия президенти Ўзбекистон раҳбарининг ташқи босимларга қарамай Москвага келганини алоҳида таъкидлади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Москва шаҳридаги Ғалаба тадбирларида иштирок этди

Қизил майдонда бўлиб ўтган парадда бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам қатнашди.

custom img

Москвада Президент Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Президентлар савдо ҳажмини ошириш, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда фаол маданий алмашинувни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди

Учрашувда 2025 йилги келишувларни амалга ошириш бўйича йўналишлар белгиланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хунан провинциясидаги портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлиб, 61 киши жароҳат олган эди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия Қироличаси билан учрашди

Учрашув доирасида Қироличаси Ража Зарит София ўзбек маданияти ҳақида батафсил маълумот олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"