Жаҳон

Ғазода 7 октябрдан бери 34 нафар журналист ҳалок бўлди

Исроилнинг Нусайрат қочқинлар лагеридаги уйга ҳужуми натижасида «Ал-Жазира» мухбири оиласи билан (рафиқаси, ўғли ва қизи) ҳалок бўлди.

Ғазода 7 октябрдан бери 34 нафар журналист ҳалок бўлди

 

7 октябрдан бери Исроилнинг кучли бомбардимонлари ва блокададаги Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 34 журналист ҳалок бўлди. 

 

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 23 кундан бери Исроилнинг шиддатли ҳужумига учраган Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар исмларини эълон қилди. 

 

Бу ҳисоботга кўра, шу кунгача 34 нафар фаластинлик, жумладан 3 аёл журналист ҳужумларда ҳалок бўлган, кўплаб журналистлар яқинларидан айрилган. 

 

26 октябрь куни исроилликларнинг Нусайрат қочқинлар лагеридаги уйга ҳужуми натижасида «Ал-Жазира» мухбири Воил ал-Даҳдуҳ, унинг рафиқаси, ўғли ва қизи ҳалок бўлди. 

 

Шунингдек, ливанлик журналист Исроил — Ливан чегарасида юз берган тўқнашувлар чоғида исроилликлар зарбасидан қурбон бўлди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ғазода 7 октябрдан бери 34 нафар журналист ҳалок бўлди | Zamon.uz