Сиёсат

Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

У жорий йилнинг апрелидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида фаолиятини бошлаган эди.

Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

 

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов  ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди

 

Фурқат Сидиқов 2023 йилнинг апрелидан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида фаолиятини бошлаган эди. Август ойида ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланган эди.

 

Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. "UzDaewoo Electronics" ҚКда бош мутахассис (1993−1995), президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011) лавозимларида ишлаган.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020) лавозимларида ишлаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

custom img

“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги тараққиёти ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"