Ўзбекистон

Ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича топшириқ берилди

Фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича топшириқ берилди

 

Президент 70 та туманда минерал ўғит сақлаш омборларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берди.

 

Мазкур омборлардаги ўғитлар қолдиғини кунлик мониторинг қилиб, етишмаган қисмини зудлик билан етказиш муҳимлиги қайд этилди. Бунинг учун февраль-апрель ойларида биржага чиқадиган минерал ўғит кунлик ҳажмини 6 минг тоннадан 9 минг тоннага оширишга кўрсатма берилди.

 

Йиғилишда ўғит сифати ва устамаси бўйича айрим туманларда эътирозлар бўлаётганига тўхталиб ўтилди.

 

Бундан ташқари, Президент мутасаддиларга фермерларга ўз ҳисобидан ўғит сотиб олишда қулай молиявий механизмларни жорий қилиш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди (масалан, банк ёки суғурта кафолати асосида бўлиб-бўлиб тўлаш, тижорат кредити фоизларини пасайтириш). Жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортни логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади.

 

Шунингдек, фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

custom img

Ўзбекистонда 220 минг хонадоннинг газ таъминоти яхшиланади

711,9 километр газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,27 млн гектарда ўрмон барпо этилади

Сурхондарёда 10 минг гектар яшил ҳудуд барпо этиш, Сирдарёда 84 километрлик "яшил девор" яратиш ҳамда Оролнинг қуриган тубида илмий тадқиқотларни кенгайтириш таклиф этилди.

custom img

Бектемирда гиёҳванд моддаларни “закладка” усулида тарқатган шахслар ушланди

Қўлга олинган уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда канализация суви Салор каналига оқизилган

Канал сувидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, лаборатория таҳлилига юборилган.

custom img

Адабиёт музейи ёпилмайди, янги бинога кўчирилади — Фанлар академияси

Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи фаолияти юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдириб, музей янги бино фойдаланишга топширилгач ўз ишини давом эттиришини маълум қилди.

custom img

Андижонда 38,3 млрд сўмлик кешбэк талон-торож қилинди

94 мингдан ортиқ фуқаро ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахслар номидан кешбэк маблағлари расмийлаштирилган.

custom img

Республика бўйлаб 6 та ҳудудда гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Тезкор тадбирларида 1,5 килограммдан ортиқ марихуана, героин ҳамда 900 дан ортиқ каннабис ўсимлиги аниқланиб, мусодара қилинди.

custom img

Шайхонтоҳур туманидаги икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида дўконнинг иккинчи қаватидаги ички қисми зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"